date
views 2 238

Хитойда минглаб iPhone’лар ортилган юк машинаси ёниб кетди

Хитойда минглаб iPhone’лар ортилган юк машинаси ёниб кетди
Фото: ktelegram.com
Хитойнинг Шанхай шаҳридан тахминан 300 километр узоқликда жойлашган трассада содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 20 мингта Apple смартфонлари ёниб кетди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Гаджетлар ортилган юк машинаси ҳайдовчиси катта тезликда ҳаракатланган. Юк машинаси бошқарув йўқотилгани ортидан ағанаб, ёниб кетди.
Транспорт воситасида қора ва яшил ранглардаги iPhone 11 ҳамда 11 Pro Max смартфонлари бўлган.

Қайд этилишича, авария оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Гаджетларнинг бир қисми авария жойидан ўғирлаб кетилган. Бироқ iPhone’ларнинг янги эгалари уларни ишлата олиши амри маҳол, дейилади хабарда.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда минглаб iPhone’лар ортилган юк машинаси ёниб кетди