date
views 3 428

Олимлар: Коронавирус 2019 йил мартда Европада пайдо бўлган

Олимлар: Коронавирус 2019 йил мартда Европада пайдо бўлган
Фото: Getty Images
Барселона университети олимлари шаҳарнинг 2019 йил март ойидаги оқава сувлари намуналаридан SARS-CoV-2 коронавирусини топишди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинди.

"Бу натижа инфекция COVID-19 билан боғлиқ дунёдаги биринчи ҳолатдан анча аввал пайдо бўлганини кўрсатади", - дейилади олимлар ҳисоботида. Тадқиқот давомида университет олимлари турли даврлардаги сув намуналарини ўрганиб чиқишган.

SARS-CoV-2 геномлари концентрацияси аҳоли орасида COVID-19га чалинишлар сони ўзгаришига мос келади, деди биология факультети профессори Альберт Боск.

2018 йил январдан 2019 йил декабргача бўлган намуналарни ўрганиш жараёнида 12 март кунги сув намунасидан оз миқдорда SARS-CoV-2 геномлари топилган.

"Барселонага туризм ёки иш юзасидан жуда кўпчилик келади, дунёнинг бошқа жойларида ҳам ана шундай вазият бўлган бўлиши мумкин", - деди Боск. Унинг фикрича, эпидемия бошлангунига қадар коронавирусдан тузалиб кетганларга грипп ташхиси қўйилган, чунки улар ўхшаш аломатларга эга.

Аввалроқ Пенсильвания университети доценти Пол Плэнет бошчилигидаги америкалик эпидемиологлар дунё бўйича янги коронавируснинг олтита тури тарқалаётганини маълум қилганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар: Коронавирус 2019 йил мартда Европада пайдо бўлган