date
views 2 271

Қирғизистон ҳукуматининг 26 ходимида коронавирус аниқланди

Қирғизистон ҳукуматининг 26 ходимида коронавирус аниқланди
Қирғизистон ҳукумати аппаратининг 26 нафар ходимида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси матбуот хизмати хабар берди.

"Таҳлил натижаларига кўра, 26 нафар ходимда коронавирус инфекцияси аниқланди. Икки кун илгари 11 кишида мусбат натижа тасдиқланди, қайта таҳлилда яна 15 киши COVID-19га чалингани маълум бўлди. Улар орасида бош вазир маслаҳатчиларидан бири Артём Новиков ва бош вазир ёрдамчиси ҳам бор", - дейилади хабарда.

Хабар қилинишича, ҳукумат аппарати раҳбари – вазир Таалайбек Темиралиев ҳозирда изоляцияда.
Касаллик аниқланган барча ходимлар уй карантинига жойлаштирилган.

"Кўпчиликда касаллик белгиларсиз кечмоқда. Улар билан мулоқот қилган шахслар ҳам аниқланди. Ҳукумат аппаратининг аксарият ходимлари масофадан ишлашда двом этади", - дея маълум қилинган хабарда.

Бугунги кунда Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 4500дан ошган, 46 киши вафот этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон ҳукуматининг 26 ходимида коронавирус аниқланди