12:08 / 28.06.2020
1 815

NASA астронавти туристларнинг очиқ космосга чиқиши қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берди

NASA астронавти туристларнинг очиқ космосга чиқиши қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берди
Фото: Twitter / Luca Parmitano
Очиқ космосга чиқиш жараёни у ерда бажариладиган ишлардан фарқли ўлароқ, алоҳида тайёргарлик талаб этмайди. Шу сабабли туристлар шунчаки космосга чиқариб юборилиб, уларнинг «ўйнаши»га имконият берилади. Бу ҳақда NASA астронавти Жеффри Хоффманга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Аввалроқ «Энергия» ракета-космик корпорацияси Space Adventures компанияси билан икки нафар туристни 2023 йилда «Союз» орқали Халқаро космик станциясига учириш тўғрисида шартнома имзолаганини маълум қилганди. Маълумотларга кўра, туристлардан бири россиялик космонавт билан бирга очиқ космосга ҳам чиқиши мумкин. Space Adventures президенти Эрик Андерсоннинг сўзларига кўра, бир неча турист очиқ космосга чиқиш истагини билдирган, бироқ уларнинг ҳеч бири билан ҳозирча шартнома имзоланмаган.

«Туристга скафандр кийғизиб, унинг олдига бирор муҳим вазифани қўйишга интилаётганларни тасаввур қила олмайман. Улар шунчаки космосга чиқади, қанчадир вақт сайр қилиб, яна станцияга қайтади», — дейди Хоффман.

Хоффман космосга беш маротаба парвоз қилган бўлиб, у ерда 1,2 минг соатдан ортиқ вақт бўлган, шундан 25 соатини у очиқ космосда ўтказган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA астронавти туристларнинг очиқ космосга чиқиши қандай бўлиши ҳақида сўзлаб берди