11:37 / 29.06.2020
2 741

Минск Лукашенконинг ўғлини «ҳисобида» қанча пул борлигини аниқлаш учун Швейцарияга расмий сўров юборди

Минск Лукашенконинг ўғлини «ҳисобида» қанча пул борлигини аниқлаш учун Швейцарияга расмий сўров юборди
Фото: Getty Images
Беларусь ички ишлар вазири Владимир Макей Минск Швейцарияга мамлакат президенти Александр Лукашенконинг ўғлини 840 миллион долларлик ҳисоби мавжудлиги тўғрисида маълумот беришлари учун расмий сўров юборганини маълум қилди, деб хабар беради «Интерфакс».

«Сўнгги, кечаги вазият: Швейцария банкларининг бирида, менимча, Credit Suisse’да президент ўғлининг 840 миллион доллари ‘топилди’. Бироқ биз Швейцария томонига расмий сўров юбориб, бу ҳақда маълумот беришларини сўрадик», — дейди Макей.

Вазирнинг сўзларига кўра, вазиятнинг аҳмоқоналиги шундаки, кимдир мамлакатдаги вазиятдан келиб чиқиб, шу каби фейк хабарларни тарқатмоқда. «Сир эмаски, кўплаб давлатларда ҳукумат тепасида бўлиш жиддий бойишга олиб келади. Шуни қатъий айтмоқчиманки, ҳозирги раҳбарият ҳукумат тепасида экан Беларусда бунақаси бўлмаган, йўқ ва бўлмайди ҳам. Мен буни аниқ айтишим мумкин», — дейди ИИВ раҳбари.

«Шунга қарамай биз ушбу ҳисоб тўғрисида Швейцария томонига расмий сўров юбордик. Бундан ташқари, кеча мен мамлакат раҳбари билан гаплашдим ва агарда ушбу пуллар топилса, унинг ярмини Швейцария конфедерацияси билан ташқи иқтисодий ҳамда ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш учун элчихонага беришимизни сўрадим. Агар топсак. У ваъда берди», — дейди Макей.

Аввалроқ Беларусь президенти Александр Лукашенко ўғлининг ҳисоб рақамларидан бирида қарийб 1 миллиард доллар борлиги тўғрисидаги маълумот Россия томонидан тарқатилган «жирканч фейк» эканлигини маълум қилганди.

Президентнинг сўзларига кўра, маълумотлар сохталаштирилган ва банк ҳужжатларини тушунмайдиган одамлар бу сохта нарсаларга ишонишмоқда. «Одамлар бу нима эканлигини тушунмаяпти. Бу каби фейклар доим бўлади. Биз буни доим инобатга олишимиз, у билан яшаб, курашишимиз керак. Бундай маълумотлар Россиядан келмоқда. Кейинроқ улар кечирим сўрайди. Бироқ одамларнинг миясида бу қолиб кетди», — дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Минскда 18 июнь куни Беларусь президентлигига номзод Виктор Бабарико қўлга олинган. Расмийлар Бабарикони «Белгазпромбанк»да ноқонуний ташкилотга раҳбарлик қилганликда айбламоқда. Шу сабаб Минск аҳолиси президент сайлови кампанияси давомида сиёсатчилар ва фаолларнинг қўлга олинишига норозилик белгиси сифатида «бирдамлик занжир»ига тизилган. Лукашенконинг ўзи бу каби ҳолларда демократик йўл туца, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилган ва Россияни президентлик сайловларига аралашаётганликда айблаган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Минск Лукашенконинг ўғлини «ҳисобида» қанча пул борлигини аниқлаш учун Швейцарияга расмий сўров юборди