14:57 / 29.06.2020
2 273

Washington Post: Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Россия ва «Толибон»нинг «келишуви» оқибатида ҳалок бўлган

Washington Post: Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Россия ва «Толибон»нинг «келишуви» оқибатида ҳалок бўлган
Фото: Reuters
Афғонистондаги бир нечта америкалик ҳарбий хизматчилар «Толибон» ҳаракати жангариларининг Россия билан «келишуви» оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Washington Post ўзининг манбаларига таяниб маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Москва «Толибон» жангариларига АҚШ ҳарбийларининг ўлдирилиши учун мукофот таклиф қилган. Жангарилар ва Россиянинг «ҳамкорлиги» оқибатида айнан қанча инсон ўлдирилганига аниқлик киритилмаган.

Нашрнинг таъкидлашича, америкалик ҳарбийларнинг ўлими тўғрисидаги маълумотлар сўнгги ойлар давомида афғон асирларини сўроқ қилиш давомида аниқланган. Олинган ушбу разведка маълумотлари асосида Оқ уйда ёпиқ йиғилиш ҳам бўлиб ўтган. Унда Москвага нисбатан дипломатик ёки санкция жавобларини қўллар муҳокама қилинган.

Учрашув вақтида Трамп администрациясининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзод ушбу масала юзасидан Кремлга тўғридан-тўғри мурожаат этишни талаб қилган. Миллий хавфсизлик кенгашининг бошқа аъзолари бу каби ҳаракатга қаршилик кўрсатган. Йиғилиш якунида айнан қандай қарор қабул қилингани номаълум.

Washington Post маълумотларига кўра, Афғонистонда 2018 йилда 10 нафар америкалик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. 2019 йилда эса ушбу кўрсаткич 16 нафарга етган бўлса, 2020 йил давомида икки нафар америкалик ҳарбий ҳалок бўлган.

Аввалроқ The New York Times газетаси Россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси «Толибон» ҳаракатига боғлиқ жангариларга Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбийларини ўлдирганлик учун махфий равишда мукофот таклиф қилгани тўғрисида ёзганди. «Толибон» ҳаракати эса Россия буюртмасига кўра, америкалик ҳарбийларни ўлдиргани тўғрисидаги мақолага раддия бериб, ўзлари бирор-бир разведка органи ёки хориж давлатининг фойдасига боғланмаганини билдирган.

Ўз навбатида Оқ уй АҚШ разведка хизмати президент Дональд Трампга Россиянинг америкалик ҳарбийларнинг ўлдирилиши учун «Толибон»га мукофот таклиф қилгани тўғрисида ҳисобот бермаганини маълум қилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Washington Post: Афғонистондаги АҚШ ҳарбийлари Россия ва «Толибон»нинг «келишуви» оқибатида ҳалок бўлган