15:27 / 30.06.2020
3 177

ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади

ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади
Фото: China Daily
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19’нинг келиб чиқишини тергов қилиш мақсадида Хитойга ўз гуруҳини юборади. Бу ҳақда 29 июнь куни ўтказилган брифингда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Биз вирус ҳақида барча маълумотдан, хусусан, пандемия қандай бошлангани тўғрисида бохабар бўлсак, унга қарши яхшироқ кураша оламиз», — дейди ташкилот бош директори.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ЖССТ гуруҳи Хитойга кейинги ҳафта йўл олади.
Жонс Ҳопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10,2 миллиондан ошган бўлиб, ҳозирга қадар 504 мингдан ортиқ бемор COVID-19 қурбонига айланган.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси тугамаётгани, аксинча тезлашаётганини маълум қилганди. Ташкилот ҳисоботига кўра, 18 июндан бошлаб ҳар куни коронавирусга чалиниш бўйича 150 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда. 28 июнь куни дунёда 178 минг киши ушбу касалликка чалингани аниқланган. Коронавирусга чалинганларнинг энг кўпи АҚШ, Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Буюк Британия давлатларига тўғри келмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади