10:22 / 02.07.2020
4 782

Путиннинг президентлик муддатлари «нуллаштирилди»

Путиннинг президентлик муддатлари «нуллаштирилди»
Фото: EPA/UPG
Россия президенти Владимир Путин 14 март куни Конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонунни тасдиқлаганди.
Конституцион суд ҳам «ўзгариш»ни қонуний деб топганидан сўнг, Россияда референдум ҳаммасини узил-кесил ҳал қилиши маълум бўлганди.

Референдум ўтказилди. Сўнгги маълумотларга кўра, сайловчиларнинг 78 фоизи томонидан Конституцияга ўзгартириш киритиш қўллаб-қувватланган. 21 фоиз иштирокчи қарши овоз берган. Бутун Россия бўйлаб ушбу сиёсий жараёнда сайловчиларнинг 65 фоизи қатнашган.

Конституцияга ўзгартириш киритилгани нимани англатади?
Аввало, Россия Федерациясининг амалдаги президенти Владимир Путинга назарий жиҳатдан Кремлда яна узоқ вақт қолиш имкониятини беради. Йигирма йилдан бери рус давлати тепасида турган Путин ҳаммасини «нулдан» бошлаши мумкин: хусусан, 2024 йилда ҳам ўз номзодини президентликка қўя олади. Айрим экспертлар эса Кремлнинг 67 ёшли раҳбари Россия президенти лавозимида 2036 йилгача қолиши мумкин дейишмоқда — ўшанда Путин 83 ёшини қарши олган бўлади.

Президентлик муддати билан бир қаторда, конституцияга киритилаётган бошқа ўзгаришлар ҳам борки, булар давлат раҳбари, ҳукумат аъзолари, давлат амалдорларига қўйилаётган талаблар «янгиланаётганидан» дарак беради. Бу раҳбарларнинг барчалари зиммасига давлатнинг фуқаролар олдидаги ижтимоий кафолатлари юклатилади. Президент ваколатлари доираси анча ўзгаради, мамлакатда ҳукуматнинг асосий ва қарийб ягона «жилови» айнан давлат раҳбари қўлига ўтади.

Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар бундан буён федерал ҳудудларнинг марказ томонидан бошқарилишини янада кучайтиради, рус тилига мамлакатдаги асосий тил мақомини беради. Қатор идоралар ваколатлари кенгайтирилади. Россиядаги халклар маданиятларининг ўзига хослиги тан олиниши билан бирга, чет эллардаги ватандошлар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ҳам кўзда тутади. Россияда конституция халқаро ҳуқуқ нормаларидан устун турувчи мақомга эга бўлади.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг президентлик муддатлари «нуллаштирилди»