20:10 / 02.07.2020
4 975

Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган дори сотувини бошлади

Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган дори сотувини бошлади
Фото: Андрей Рудаков / РИА Новости
Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган «Авифавир» препаратини Беларусга экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ва «ХимРар» компаниялар гуруҳига асосланиб РИА Новости хабар берди.

Хабар қилинишича, дори воситасини Қозоғистонга ҳам етказиб бериш режалаштирилган, Лотин Америкаси мамлакатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Препарат Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан май ойида маъқулланганди. Илгари ушбу дори воситаси Эбола безгагини даволашда қўлланилган. Қайд этилишича, дори таблетка кўринишида чиқарилган бўлиб, хориждаги аналогларига нисбатан нархи арзон.

Аввалроқ Американинг Gilead биофармацевтика компанияси COVID-19га қарши восита сифатида синалаётган ремдесивир дорисининг ривожланган мамлакатлардаги нархини эълон қилганди. Компания сайтида маълум қилинишича, унинг бир ампуласи 390 доллар туради.

Қайд этилишича, COVID-19га чалинган беморлар олти дона ампуладан фойдаланган ҳолда 5 кунлик даволаш курсини ўташи керак бўлади. Бу 2340 долларга тушади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия коронавирусни даволашга мўлжалланган дори сотувини бошлади