19:30 / 03.07.2020
1 899

Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади
Фото: ТАСС, Михаил Метцель
Россия президенти Владимир Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Ўзгаришлар 4 июлдан кучга киради.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича овоз бериш 1 июль куни якунланди.

Марказий сайлов комиссияси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича умуммиллий овоз бериш натижаларини эълон қилди.
Протоколлар юз фоиз ҳисоб-китоб қилиб чиқилганидан кейин, референдумда қатнашганларнинг 77,92 фоизи ўзгартиришларни ёқлагани, 21,27 фоизи эса қарши бўлганини билдирди.

МСК раиси Элла Памфилованинг маълум қилишича, сайловда давомат 65 фоизни ташкил этган. Бу 1993 йилдаги Конституция бўйича референдумдагидан яхшироқ, ўшанда давомат 54,8 фоизни ташкил этган ва сайловчиларнинг 58,4 фоизи Конституцияни маъқуллаганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги фармонни имзолади