09:39 / 04.07.2020
1 986

Покистонда поезднинг зиёратчилар автобуси билан тўқнашиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди

Покистонда поезднинг зиёратчилар автобуси билан тўқнашиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди
Фото: EPA
Покистоннинг Панжоб провинциясида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда PTI хабар берди.
Маълум қилинишича, салонида зиёратчилар бўлган автобус Панжоб провинциясида темир йўлнинг тартибга солинмайдиган қисмидан ўтаётган вақтда поезд автобусга келиб урилган. Тўқнашув 3 июль, жума куни маҳаллий вақт билан соат 13:30 да Лаҳор шаҳридан 60 километр узоқликда юз берган.

Айни пайтда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳодиса муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Мамлакатнинг инфратузилмалар вазири Шайх Рашид эса айбдорларни жазолаш бўйича буйруқ берган.

Эслатиб ўтамиз, Pakistan International Airlines’га тегишли йўловчи ташувчи самолётнинг Карачи яқинида 22 май куни ҳалокатга учраши оқибатида 97 киши ҳалок бўлганди. Кейинроқ ҳалокатга учраган самолёт учувчилари парвоз вақтида коронавирус муҳокамасига чалғигани маълум бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда поезднинг зиёратчилар автобуси билан тўқнашиши оқибатида 29 киши ҳалок бўлди