
Фото: «Depositphotos»
Берлиндаги «Шарите» университети тиббиёт мажмуаси ҳамда Гарвард университети профессори Тобиас Курт нега Германияда коронавирусдан ўлим ҳолатлари нисбатан камлигини тушунтириб берди.
Германияда COVID-19дан ўлим ҳолатлари 1 миллион аҳолига 108 тани ташкил этади.
Тобиас Курт аниқлик киритишича, аввало, Германия коронавирус эпидемиясига тайёргарлик кўришга улгурганди (Италия ва Испаниядан фарқли равишда — таҳр.).
Профессор яна бир жиҳатга эътиборни қаратди, бу маданият ва жамият қурилишидаги тафовутлар. Германияда бир оиланинг турли авлодлари камдан-кам ҳолатларда бир уйда яшашади.
Жанубий Европа мамлакатларида эса доим оилалар катта бўлган, кексалар неваралар ардоғида яшаб келишади. Афсуски, ушбу қадрият коронавируснинг асосий қуролларидан бирига айланди — кўчадан касалликни юқтириб келган бир киши бутун оиласини касал қилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар