22:38 / 04.07.2020
3 276

Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди

Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди
Туркия қозоқ фуқароларининг ўз ҳудудига киришини чеклаб қўйди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талгат Ластаев маълум қилди.

"Кеча бизга расмий хабар келиб тушди, бугунги кундан бошлаб Қозоғистон фуқароларининг киришлари чекланган, Туркияда яшаш ҳуқуқига эга ва ишлаш рухсатига эга бўлган фуқаролар бундан мустасно, бошқа барча фуқаролар учун кириш тақиқланган. Шунга кўра, авиакомпаниялар томонидан илгари олиб кирилган йўловчиларни қайтариш учун парвозлар амалга оширилади», - деди Талгат Ластаев бўлиб ўтган брифингда.

Бироқ, у авиакомпаниялар барча мажбуриятларни бажаришига ишонтирди. "Яъни, ҳозирда Туркия Республикаси ҳудудида бўлган барча йўловчилар олиб кетилиб, авиакомпанияларнинг барча мажбуриятлари бажарилади", - дея қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Air Astana Қозоғистонда карантин кучайганлиги сабабли Қозоғистон фуқаролари учун Туркияга кириш вақтинча тақиқланиши ҳақида хабар берган эди. Шу йил 29 июн Қозоғистон Президенти коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш чоралари бўйича йиғилиш давомида Давлат комиссиясига қатъий карантин жорий этиш бўйича таклифлар киритишни топширди.

Эпидемиологик вазиятнинг мураккаблашиши ва Қозоғистонда коронавирус инфекцияси тарқалишининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, Давлат комиссияси жорий йилнинг 5 июлидан бошлаб 14 кунга чеклов чоралари жорий этишга қарор қилди. Қозоғистон Республикаси бош давлат санитария врачининг қатъий чекловли карантин чораларини жорий этиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия қозоғистонликлар учун киришни чеклаб қўйди