08:27 / 05.07.2020
2 654

АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ

АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ
Россияни толиблар билан тил бириктирувда айблаётган АҚШ разведкаси наркотрафикка аралашган, бу Қобулдаги ҳар бир афғонга аён, деб баёнот қилди РФ Афғонистон бўйича махсус вакили, Россия ТИВнинг Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида.

"Ўша ердаги лойиҳалардан ажратиладиган сон-саноқсиз улушлар бизникиларни наркотрафикда айблаётган ажабтовур америкалик разведкачилар иштироки туфайлидир. Уларнинг самолётлари Қандаҳор ва Баграмдан ҳеч қандай текширувсиз исталган томонга - истаса Германияга, истаса Руминияга қараб учади. Албатта, шундай бизнес-ку. Қобулда исталган афғон сизга бу ҳақда гапириб бериши мумкин, ҳатто, энг дангасаси ҳам бу мавзуда гапиришга тайёр. Бу ҳаммага аён бўлган сир кўпчиликнинг жонига тегиб бўлган. Барча бу ҳолатга аллақачон қўл силтаган", - деди Кабулов.

Олдинроқ New York Times америка разведкасидаги аноним манбаларига таяниб РФ ҳарбий разведкаси толибларга алоқадор жангариларга Афғонистондаги америка солдатларига ҳужум учун мукофот пули таклиф этгани, АҚШ президенти Дональд Трамп бу ҳақда хабардор этилгани ҳақида мақола эълон қилган эди. Ҳолат бўйича далиллар тақдим этилмаган.

АҚШдаги РФ элчихонаси сал олдин Россия ва Афғонистон ҳақидаги хабарлардан сўнг дипломатлар номига келиб тушаётган таҳдидлар туфайли мамлакат ҳукуматидан бу ҳолатга адекват реакция билдиришни талаб қилган. РФ ТИВ оммавий ахборот воситаларида чоп этилган хабарларни "фейк", дея атади. Трамп ушбу мақолани "буюртма", деб ҳисоблашини маълум қилди.

Оқ уй, Пентагон ва АҚШ разведкаси ушбу хабарлар ҳозирча ўз тасдиғини топмагани ва Трамп бу ҳақда огоҳлантирилмагани ҳақида баёнот бермоқда. Трампга кўра, Россиянинг толиблар билан тил бириктируви ўзи ва Республикачилар партиясига зиён етказиш учун ўйлаб топилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ разведкаси наркотиклар савдоси иштирокчиси - Россия ТИВ