12:50 / 05.07.2020
2 297

Америкалик дипломатлар коронавирус сабабли Саудия Арабистонини тарк этмоқда

Америкалик дипломатлар коронавирус сабабли Саудия Арабистонини тарк этмоқда
Фото: ТАСС/Валерий Шарифулин
Америкалик дипломатлар Саудия Арабистонида коронавирусга чалиниш ҳолатлари тобора кўпаяётгани сабабли подшоҳликни ўз оилалари билан бирга тарк этишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, дипломатларнинг бир қисми мамлакатни 4 июлда тарк этган. Яқин орада Саудия Арабистонини яна бир неча ўнлаб дипломатлар тарк этиши кутилмоқда.

WSJ’нинг хабар беришича, АҚШ элчихонасининг камида 30 ходимида коронавирус аниқланган. Улардан кўпчилиги АҚШ фуқаролари бўлмай, март ойидан бери масофадан ишлашган.

Таъкидланишича, июнда АҚШ конгресси вакиллар палатасининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси гўёки номаълум кишидан Саудия Арабистонидаги эпидемиологик вазият борасида хавотир билдирилган мактуб олган. Шу сабабли АҚШ давлат департаменти ўз дипломатларига подшоҳликни тарк этишга рухсат берган.

Бир қатор америкалик дипломатлар ҳам Саудия Арабистонидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирган ва Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни янги касалланиш ҳолатлари ҳақида хабар қилаётганига қарамай, подшоҳлик ҳукумати янги касалланиш ҳолатлари сонини камайтириб кўрсатиши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистонида коронавирусга чалинганлар сони 205 мингдан кўпроқни, ундан вафот эганлар сони 1858 нафарни ташкил қилмоқда. Бу орада АҚШда касалланганлар сони 15 марта кўпроқни ташкил қилиб, 3 млнга яқинлашиб қолди, вирус қурбонлари сони 132 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик дипломатлар коронавирус сабабли Саудия Арабистонини тарк этмоқда