13:13 / 05.07.2020
3 421

Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот пайдо бўлди

Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот пайдо бўлди
Фото: Cyprus Mail
Шимолий Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот топилди. Бу ҳақда Cyprus Mail хабар берди.
Кипр табиатни тадқиқ қилиш институти маълумотларига кўра, топилган мавжудот Миссисипи чўртанбалиғи бўлиб чиқди.
Унинг оғирлиги 10 килограмм, узунлиги эса 112 сантиметр эди.

Миссисипи чўртанбалиғи бу ҳудудда илк марта қайд этилмоқда. Мутахассислар қўшимча тарзда ўрганиш олиб боради.

Фото: Cyprus Mail
Институт сув муҳандиси Дервиш Кавусўғлунинг айтишича, мавжудот бу ўлчамга етиши учун камида 10 йил талаб қилинган.
Миссисипи чўртанбалиғи минтақадаги энг йирик балиқлардан бири ҳисобланади. Тахминларга кўра, у эгаси томонидан сувга қўйиб юборилган бўлиши ҳам мумкин. Улар нафақат бошқа балиқлар, балки сувда сузадиган қушлар билан ҳам озиқланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Дунё » Кипрдаги сув омбори қирғоғида аллигаторга ўхшаш ғайриоддий мавжудот пайдо бўлди