16:10 / 05.07.2020
3 481

Ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттирди

Ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттирди
Фото: «РИА Новости»
Ҳиндистоннинг Махараштра штатида яшовчи эркак ўзини коронавирусдан ҳимоя қилиш учун соф олтиндан 289 минг рупий (қарийб 4 минг доллар) эвазига тиббий ниқоб ясаттирди, деб ёзади «РИА Новости».

Шанкар Кураде кумушдан ясалган ниқоб тақиб юрган ҳамшаҳарига ҳавас қилиб, маҳаллий заргарга тилла ниқобга буюртма берди. Унинг сўзларига кўра, 2,5 килолик ниқобда нафас олиш учун тешиклар бор.

Эркак журналистлар билан суҳбатда барча эҳтиёт чораларини кўраётгани, ниқоб тақишдан ташқари ижтимоий масофа сақлашга ҳам амал қилаётганини айтиб ўтди.

Фото: «РИА Новости»
Қимматбаҳо ниқоб нафақат маҳаллий аҳоли, балки бир нечта ОАВлар эътиборини ҳам тортди.
«Бу ниқобни тақиб кўчага чиқсам, ҳамманинг эътибори менда бўлади. Оиламнинг тиллага қизиқишини ҳамма билади, бироқ тилладан ясалган ниқоб одамлар учун янгилик», — дейди Шанкар Кураде.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонлик эркак коронавирусдан ҳимояланиш учун ўзига 4 минг долларга тилла ниқоб ясаттирди