17:00 / 05.07.2020
3 992

Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди

Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди
Фото: «Imp-navigator.livejournal.com»
Эронда пандемия бошлангандан буён коронавирус қурбонлари сони бўйича янги рекорд қайд этилди: бир кеча-кундузда 163 киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Сима Садат Лари маълум қилган.

Бундан олдинги антирекорд 29 июнь куни қайд этилганди — ўшанда 162 киши вафот этган.
«IRINN» телеканали эфирида соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилининг таъкидлашича, ўтган бир кеча-кундузда 2560 кишида коронавирус аниқланган, 163 киши оламдан ўтган.

19 февралда ҳукумат томонидан биринчи марта COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганлиги ҳақидаги хабар эълон қилингандан бери умумий касалланганлар сони 240 438 кишига етган, улардан 11 571 нафари вафот этди. Шу пайтгача 201 330 киши тузалган.

14 июнь куни Эронда икки ойдан ортиқ вақт давомида илк бор коронавирус туфайли 100 дан ортиқ ўлим қайд этилди. Бундай кўрсаткич охирги марта 13 апрелда қайд этилганди.

Июнь ойининг бошларида Эронда карантин қоидалари юмшатилиб, оммавий йиғилишлар кўпайгандан сўнг коронавирус тарқалиши авж олди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашиши муносабати билан Эрон ҳукумати 5 июлдан мамлакатнинг коронавирус кенг тарқалган ҳудудларида, жамоат жойларида ва ёпиқ хоналарда ниқоб тақишни мажбурий қилиб қўйди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Коронавирус: Эронда аянчли рекорд янгиланди