17:23 / 05.07.2020
2 818

Британияда D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги тахмин қилинди

Британияда D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги тахмин қилинди
Британиянинг бирданига учта нуфузли илмий ташкилоти D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги борасидаги тахминни билдирди.

Организм қуёш таъсири вақтида оладиган ушбу витамин коронавирусга қарши кураша олиши борасидаги тахминни Британиянинг овқатланиш бўйича илмий-маслаҳат комиссияси, Соғлиқни сақлаш миллий институти ва мамлакатнинг етакчи илмий ташкилоти – Лондон қироллик жамияти текширган. Бу ташкилотларнинг барчаси ушбу тахминни тасдиқлаш учун ҳали асос ва маълумотлар етарли эмаслиги ҳақидаги хулосага келган, бироқ уни рад ҳам этмаган.

Лондон империя коллежининг иммунология бўйича профессори Чарльз Бэнгхэмнинг таъкидлашича, у дастлаб D витамини танқислигини сезувчи одамлар нафас олиш йўллари касалликларига чалинишга мойил эканликларига шубҳа билан қараган, бироқ ҳозирда шундай эканлигига ишончи комил. Ваҳоланки, коронавирус биринчи навбатда нафас йўлларига зарар етказади.

Олимнинг айтишича, витаминнинг етишмаслиги қора танли одамлар коронавирус чақирувчи касалликни оғирроқ ўтказишларининг сабабларидан бири ҳисобланади: уларнинг териси қуёш нурига камроқ таъсирчан бўлади ва шу сабабли камроқ миқдорда D витамини олади. Бироқ бунга таъсир қилувчи бошқа омиллар ҳам мавжуд ва шу сабабли кўпроқ маълумотлар зарур.

Financial Times нашрининг ёзишича, Британияда қора танлилар ва миллий озчиликлар аҳолининг 13 фоизини ташкил қилади, бироқ уларга коронавирусга чалиниш ҳолатларининг тахминан учдан бир қисми тўғри келмоқда. АҚШда эса афроамерикаликлар аҳолининг 14 фоизини ташкил қилади ва коронавирусга чалинганларнинг 30 фоизи улар ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бироқ Глазго университети тиббиёт профессори Навид Саттор D витаминининг коронавирусга таъсир қилиши мумкинлигига шубҳа билан қарайди. У 340 мингта қон намунасини таҳлил қилган. Донорлардан 650 нафари коронавирусга чалинган, улардан 200 нафари вафот этган. Олим ва унинг ҳамкасблари коронавирус ва D витаминининг қондаги миқдори ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлашмаган. Бироқ Саттор витаминнинг коронавирусга қарши самарадорлигини алоҳида тадқиқот доирасида текшириш лозимлигини айтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда D витамини коронавирусга чалиниш хавфини камайтириши мумкинлиги тахмин қилинди