
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчиси, унинг сайлов кампанияси учун маблағ тўплашга масъул бўлган Кимберли Гилфойлда коронавирус аниқланди, деб хабар беради CNN.
Қайд этилишича, Трамп маслаҳатчиси яқин орада президент билан алоқада бўлмаган.
«Тест жавоби мусбат чиққач, Кимберли зудлик ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди. У ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ташхисни тасдиқлаш учун яна бир тест топширади, чунки унда касаллик аломатлари мавжуд эмас», — дейди Трампнинг сайловолди компанияси молиявий раҳбари Серхио Гор.

Фото: Facebook
Гилфойл президентнинг тўнғич ўғли кичик Дональд Трампнинг қиз дўсти ҳисобланади. Президент ўғлининг таъкидлашича, унинг коронавирусга топширган тест жавоби манфий бўлиб чиқди. Эҳтиёт чораси сифатида кичик Дональд Трамп ўз-ўзини яккалаш режимига ўтди.
Манба: Daryo.uz “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.