17:53 / 06.07.2020
2 459

Бельгиялик профессор: «Биз пандемиянинг бошланиш нуқтасида турибмиз»

Бельгиялик профессор: «Биз пандемиянинг бошланиш нуқтасида турибмиз»
Фото: Getty Images
Бельгиялик микробиолог, профессор ҳамда Эбола ва ОИТС бўйича мутахассис Питер Пиот йил бошида коронавирусга чалиниб тузалганди. У ўз тажрибаси асосида COVID-19 ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Энг аввало, ҳозирги инқироз – ижтимоий, деб ҳисоблайди Пиот. Олимнинг фикрича, коронавирус бўйича расмий статистика аслидагидан анча камайтириб кўрсатилмоқда. Унинг тахминига кўра, бутун дунё бўйича касалланганлар 20 миллионга яқин.

«Ҳақиқат шундаки, биз пандемиянинг бошланишида турибмиз. Инфекцияга чалинувчан инсонлар бор экан, вирус юқаверади, чунки у яшаши учун бизнинг ҳужайраларимиз керак», — деди у. Унинг тахминига кўра, пандемия бир неча йил давом этиши мумкин.

Пиот вакцина юз фоиз самарали бўлишига шубҳа қилмоқда ва имкон борича ижтимоий масофаланишга риоя қилишга чақирди.

Америкалик олимлар аввалги грипп эпидемияларининг ривожланиш суръатлари ва коронавирус тарқалиши тезлигини ўрганиб чиқди ва COVID-19 тарқалиши яқин бир ярим-икки йил ичида тўхтамайди деган хулосага келди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бельгиялик профессор: «Биз пандемиянинг бошланиш нуқтасида турибмиз»