09:22 / 07.07.2020
2 444

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди

АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди
Фото: «Anadolu Agency»
АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 040 833 нафарга етди. «Worldometer» маълумотларига кўра, жаҳондаги COVID-19 беморларининг ҳар тўртинчиси ушбу мамлакатга тўғри келади.

Кеча мамлакатда инфекцияни юқтириш бўйича 50 586 та янги ҳолат қайд этилди.
Қўшма Штатлар янги турдаги вирусдан ўлим ҳолатлари бўйича ҳам жаҳонда етакчи — беморларнинг 132 979 нафари вафот этган. Жаҳонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 540 137 тага етган.

Ҳозирда АҚШдаги 1,32 миллион (43 фоиз) нафар бемор соғайган, даволанаётганлар сони 1,58 миллион (52 фоиз)дан зиёд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди