09:43 / 07.07.2020
4 040

Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда

Австралиядаги дўконларда мевалардан яна игналар чиқмоқда
Фото: fruitinfo.ru
Австралия супермаркетларида қулупнай ичига игналар тиқиб кетиш ҳолатлари яна учрай бошлади. 27 июндан 1 июлга қадар Аделаида полициясига Woolworths тармоғи озиқ-овқат дўконлари мижозларидан бу борада 3та мурожаат келиб тушган.

Харидорлар қулупнай ва авокадоларда темир игналар, буханка нонларида эса канцелярия кнопкаларини топишган. Полиция игна ва кнопкалар махсулотларга атайлаб тиқилган, деб ҳисобламоқда.

Таъкидланишича, Woolworths компанияси бу ҳолатдан ташвишга тушиб, ўзи мустақил тергов бошлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил Австралиянинг 6 штати аҳолиси дўконлардаги қулупнайлар ичидан игналар чиқаётгани ҳақида шикоят қилган эди. Ҳаммаси бўлиб 100га яқин бундай ҳолат қайд этилган. Бундан ташқари, игналар бир неча бор олма, банан ва мангода аниқланган.

Полиция версиясига кўра, қулупнайларга игналарни мевалар етиштириш фермасининг 50 ёшли супервайзери Май Ут Тринх тиққан. Меҳнат шароитларидан норози бўлган аёл шу тариқа ўз иш берувчисидан ўч олишга қарор қилган. Бироқ кейинроқ бошқа одамлар ҳам бунга тақлид қилиб, меваларга игналар тиқа бошлаган.

Мамлакатда бундай ҳолатлар кўплаб учрай бошлагач, Австралия бош вазири Скотт Моррисон мевалар ичига игналар тиқувчи жиноятчиларга қарши жазони 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан қатъийлаштиришини маълум қилган. Sky News Australia нашри маълумотларга кўра, унинг бу ташаббуси сенат маъқулловидан ўтган.

Манба: Kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)