10:50 / 07.07.2020
2 197

Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди

Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди
Корея Халқ Демократик Республикаси ташқи ишлар вазирлиги Америка Қўшма Штатлари билан музокаралар ўтказмаслигини айтар экан, икки ўртада воситачи эканини айтаётган Жанубий Корея икки Кореяаро муносабатларни бузаётганини таъкидлади.

КХДР АҚШ билан музокаралар даврасига ўтириш ниятида эмас. Мамлакат ТИВнинг АҚШ департаменти раҳбари Квон Чон Гин шундай баёнот берган. Унинг нутқидан парчаларни Корея Марказий телеграф агентлиги эълон қилди.

Аввалроқ, КХДР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Цой Сон Хи АҚШ билан саммит ўтказилиши ҳақидаги хабарлар сабабли Пхеньян Америка томони билан музокараларга муҳтож эмаслигини айтган эди.

Айримлар КХДР ТИВ биринчи ўринбосарининг баёнотини “АҚШни ҳаракат қилишга ундаш” ёки қандайдир ёнберишларни талаб қилиш, дея талқин қилмоқда, - дейилади Квон Чон Гин баёнотида. – Яна бир марта баёнот берамиз: биз АҚШ билан бир давра атрофига ўтириш ниятимиз йўқ”.

У, шунингдек, Жанубий Корея кучларига қарата баёнот ҳам берган. “Ҳар доим КХДР ва АҚШ ўртасидаги музокараларда воситачилик саъй-ҳаракатлари ўзгармаслиги ҳақида баланд овозлар эшитилади, аслида бу кореялараро муносабатларни бузиб, уларни янада ёмон ҳолатга келтиради
”, - деган Квон Чон Гин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пхеньян: АҚШ билан музокаралар олиб борилмайди