
Япония метеорология бошқармаси Фукуока, Сага ва Нагасаки префектураларининг айрим ҳудудларида ўта кучли ёғингарчиликдан огоҳлантирди. Бу минтақалар мамлакат жануби-ғарбидаги Кюсю оролида жойлашган. Огоҳлантириш бошқарма жадвали бўйича энг юқори даражада эълон қилинган.
Мазкур префектураларда бир неча ўн йиллардан буён кузатилмаган ёғингарчилик кузатилмоқда.
Расмийлар сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида талофатлар етиши эҳтимолини юқори баҳолашмоқда.
Туманлар аҳолисига бошпаналарга етиш қийин бўлган ҳолларда мустаҳкам пойдеворли биноларда жон сақлаш тавсия этилмоқда.
Ўз уйларини тарк эта олмаган фуқаролар эса, биноларнинг устки қаватларида қия тепаликларнинг қарши томонида туришлари керак. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар