date
views 2 714

ЖССТ коронавирус келиб чиқиши манбайини аниқлаш учун Хитойга мутахассисларни жўнатади

ЖССТ коронавирус келиб чиқиши манбайини аниқлаш учун Хитойга мутахассисларни жўнатади
Фото: Reuters
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тез орада Хитойга ўз миссиясини жўнатади. Миссиянинг вазифаси коронавирус келиб чиқиши манбайини аниқлашдан иборат бўлади. Бу ҳақда ЖССТ раҳбари брифингда маълум қилди.

Охирги ойларда вируснинг келиб чиқиши борасида кўп муҳокамалар бўлмоқда. ЖССТ барча тайёргарлик ишларини якунлади ва ташкилот экспертлари яқин рейс билан Хитойга жўнайди”, деб айтган ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус.

Унинг таъкидлашича, мутахассисларнинг асосий вазифаси ЖССТ раҳбарлик қилаётган халқаро миссияга асос ва ишлаш режасини тайёрлашдан иборат бўлади. “Бу миссиянинг вазифаси вируснинг ҳайвонлардан келиб чиқишини тушуниш борасида олға силжиш ва у ҳайвондан инсонга қандай ўтганини аниқлашдан иборат бўлади”, деб айтган ЖССТ раҳбари.

ЖССТнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятлар дастури директори Майкл Райаннинг айтишича, вируснинг келиб чиқишини аниқлаш бутун бошли детективга ўхшайди. “Гап жуда машаққатли иш ҳақида бормоқда”, деб айтган Райан.

Ҳайвонлар ва инсонлар ўртасидаги чегара қачон ўтилганини аниқ билмаймиз. Хитойга йўл олаётган олимлар сабаб нимада эканини аниқлашмоқчи. Энг асосий, заиф унсурни аниқлаш, вируснинг инсонга ўтиши жараёни қандай кечганини билиш лозим”, деб қўшимча қилган Райан ва вируснинг ҳайвондан инсонга ўтиши занжирида ҳам ёввойи, ҳам қишлоқ хўжалиги ёки бозордаги ҳайвонлар иштирок этган бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган.

Жараён мураккаб ва мавҳум. Боши берк кўчага кириб қолиш ҳам мумкин”, деб тан олган Райан ва ЖССТ кўп йиллардан бери Эбола безгаги келиб чиқишини аниқлай олмаётганини эслаб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖССТ коронавирус келиб чиқиши манбайини аниқлаш учун Хитойга мутахассисларни жўнатади