date
views 6 050

Тўқаев Қозоғистонда мотам кунини эълон қилди

Тўқаев Қозоғистонда мотам кунини эълон қилди
Фото: «Eadaily.com»
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев коронавирус туфайли вафот этганлар хотирасига 13 июлни умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда у 8 июль, чоршанба куни аҳолига мурожаатида маълум қилди. «Tengrinews» сайти трансляция қилган.

«Ҳар бир фуқаромизнинг қазоси кўнглимга оғир ботади. Бу вирус яқинларимизни олиб кетяпти. Бугун яқинларига аза тутаётганларга таъзия изҳор этаман. Шу боис 13 июлни миллий мотам куни деб эълон қиламан», — деди давлат раҳбари.

4 июль куни Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ янги чекловлар жорий этилди. Ҳудудлараро йўловчи ташувчи автобуслар ҳаракати чекланди, кўнгилочар, спорт ва бошқа оммавий тадбирлар, шунингдек, оилавий ва хотира тадбирлари тақиқланди.

Гўзаллик салонлари, сартарошхоналар, спорт заллари, бассейнлар, маданий ва кўнгилочар муассасалар ёпилди. Фуқароларнинг кўчаларда, боғ ва хиёбонларда ҳаракатланиши чекланди — уч кишидан ортиқ тўпланиш ҳамда 65 ёшдан ошганларнинг ҳаракатланиши мумкин эмас.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев Қозоғистонда мотам кунини эълон қилди