00:11 / 09.07.2020
2 585

БААда коронавирус юқтирганларни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда

БААда коронавирус юқтирганларни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда
Бирлашган Араб Амирликлари ички ишлар вазирлиги коронавирусга чалинганларни аниқлаш учун полиция хизмат итларидан фойдалана бошлади. Бу ҳақда вазирликнинг Twitter ижтимоий тармоғида жойланган баёнотида айтилмоқда.

"Вазирлик коронавирус тарқалишининг олдини олишда фойдаланиш учун полиция итларини шуғуллантиришни муваффақиятли якунлади", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, итлар икки ҳафта давомида коронавирус юқтирилган намуналарни искаб топиш бўйича шуғуллантирилган ва улар коронавирусга чалинганларни 92 фоизгача аниқликда топишга ўрганган. Улардан одам гавжум жойларда касаллик ташувчиларни аниқлашда фойдаланилади.

Бундан ташқари, БАА ички ишлар вазирлиги сил ва безгак каби хавфли касалликларга чалинганларни аниқлашда ҳам итлардан фойдаланишга рухсат берди.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумот беришича, БААда коронавирус юқтириш билан боғлиқ 53 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 327 киши вафот этган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААда коронавирус юқтирганларни аниқлашда итлардан фойдаланилмоқда