11:13 / 10.07.2020
2 029

АҚШ Махфий хизмати коронавирус пандемияси туфайли пайдо бўлган юзлаб киберфирибгарлик усулларини фош этди

АҚШ Махфий хизмати коронавирус пандемияси туфайли пайдо бўлган юзлаб киберфирибгарлик усулларини фош этди
Фото: Fotolia
АҚШ Махфий хизмати киберфирибгарликка қарши алоҳида гуруҳ тузишини эълон қилди. Хизматнинг ахборот баённомасида шу ҳақда сўз бормоқда.

Киберкенгликларда ва анъанавий молиявий жиноятлар ўзаро уйғунлашиб бораётгани муносабати билан АҚШ Махфий хизмати Электрон жиноятларга қарши кураш бўйича махсус гуруҳ ва Молиявий жиноятларга қарши махсус гуруҳни Киберфирибгарликка қарши махсус гуруҳ номи остида бирлаштиришга қарор қилди”, - дейилади баёнотда.

Қайд этилишича, киберкенгликларда молиявий жиноятларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича март ойидан буён ўтказиб келинган ишлар ажойиб натижаларни тақдим этган. Хусусан, хизмат янги коронавирус касаллиги туфайли келиб чиқаётган юзлаб фирибгарлик фаолиятига барҳам бериш, интернет орқали ўғирланган коронавирус инфекцияси учун тестларнинг ноқонуний савдосининг олдини олишга муваффақ бўлган.

Эндиликда, мазкур фаолиятга Қўшма Штатлар ҳудудида 42 бўлинма, шунингдек, Рим ва Лондондаги қароргоҳлар жалб этилган. Махфий хизмат келгусида идоралари сонини дунё бўйлаб 160тагача етказишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Махфий хизмати коронавирус пандемияси туфайли пайдо бўлган юзлаб киберфирибгарлик усулларини фош этди