
Оклахома ҳиндулари / Фото: AFP
АҚШ олий суди Оклахома штатининг ярмини туб америкаликларга тегишли деб тан олди. Бу ҳақда суд қарорига асосланиб BBC News хабар берди.
Олий суд қарорига мувофиқ, эндиликда Оклахома штатининг шарқий ҳудудлари ҳиндулар ери деб ҳисобланади. Қайд этилишича, ушбу ҳудудда 1,8 млн киши яшайди, уларнинг 15 фоизи туб америкаликлардир.
Энди Оклахоманинг шарқий қисмида яшайдиган туб америкаликларни жиддий қонунбузарликлари учун штат суди эмас, федерал судлар суд қилиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур ҳудудда яшовчи ҳинду қабилалари аъзолари Оклахома бюджетига солиқ тўлаш мажбуриятидан озод қилинади.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар