06:56 / 11.07.2020
1 366

Нурсултон Назарбоевнинг Ельцинга берган совғаси аукционда сотилди

Нурсултон Назарбоевнинг Ельцинга берган совғаси аукционда сотилди
Фото: «E-history.kz»
1992 йилда Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцинга совға қилган қилич «12-стул» онлайн-аукционида 190 минг рублга (27 миллион сўм атрофида) сотилди. Бу ҳақда бугун, яъни 10 июль куни «Комсомольская правда» хабар берди.

Қиличдаги металл пластинкага: «Россия президенти Борис Николаевич Ельцинга Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевдан 12.06.92 й.», деб ёзиб қўйилган. Таъкидланишича, Қозоғистон раҳбари шу тариқа Ельцинни Россия мустақиллик куни (ҳозирги Россия куни) билан табриклаган.

Қилич ўша йили 1940-йиллардаги қурол намунаси асосида тайёрланган. У ичи бинафша ранг мато билан қопланган ёғоч қутида сақланади. Қутининг қопқоғига Россия ва Қозоғистоннинг зарҳал герблари туширилган.

Манба: Xabar.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)