18:46 / 11.07.2020
4 112

Хитойлик олимлар коронавирусда ўлим хавфини оширадиган омилни айтишди

Хитойлик олимлар коронавирусда ўлим хавфини оширадиган омилни айтишди
Қондаги қанд миқдорининг кўплиги COVID-19 нинг оғир шаклларида ўлим хавфини оширади. Хитойлик олимлар шундай хулосага келишди. Тадқиқот натижалари Diabetologia журналида эълон қилинди.

Олимларнинг хулосалари жорий йилнинг 24 январидан 10 февралигача Ухан касалхоналарига ётқизилган 600 дан ортиқ беморнинг касаллик тарихига асосланган.

Ушбу касаллик тарихларини ўрганиш шуни кўрсатдики, қонда глюкоза даражаси нисбатан юқори бўлган одамлар орасида COVID-19дан ўлим сони бошқа беморларга қараганда 2,3 марта кўпроқ қайд этилган.

Шунингдек, қайд этилишича, қонда қанд моддасининг юқори бўлиши яллиғланиш ўчоқлари пайдо бўлишига замин яратади ва қон томирлари фаолиятини ёмонлаштиради.

Ҳозирги кунга қадар Хитойда 4,634 нафар бемор COVID-19дан вафот этган ва бу рақам бир ярим ойдан кўпроқ вақт давомида ўзгармай келмоқда.

Манба: Xabar.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик олимлар коронавирусда ўлим хавфини оширадиган омилни айтишди