Фото: Reuters
SpaceX ва Tesla бош директори ҳамда асосчиси Илон Маск миллиардерлар рейтингида 70,5 миллиард доллар билан Уоррен Баффеттни ортда қолдириб, еттинчи ўринни эгаллади, дея хабар берди Bloomberg.
Бунга 10 июль куни Tesla акциялари 11 фоизга ошигани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Акция қимматлашиши натижасида Маскнинг умумий бойлиги 6,1 миллиард долларга ўсган.
Berkshire Hathaway директорлар кенгаши раиси Уоррен Баффеттнинг бойлиги эса 69,2 миллиард долларга баҳоланмоқда. Шунингдек, Маск рейтингда Oracle компанияси ҳаммуассиси Ларри Эллисон ва Google асосчиларидан бири Сергей Бринни ортда қолдирган.
Таъкидланишича, Илон Маск Tesla акцияларининг бешдан бир қисмига эгалик қилади, бу унинг бойлигининг асосий қисмини ташкил этади.
Маълумот учун, Tesla акциялари 2020 йилда 269 фоизга ўсди. 10 июль куни биржада автомобиль ишлаб чиқарувчисининг битта акцияси баҳоси 1554,65 долларни ташкил қилди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди