19:11 / 13.07.2020
3 156

Пандемиядан кейин 10 миллионга яқин болалар мактабга умуман қайта олмаслиги маълум қилинди

Пандемиядан кейин 10 миллионга яқин болалар мактабга умуман қайта олмаслиги маълум қилинди
Фото: DPA
Коронавирус пандемиясидан кейин дунё бўйича камида 9,7 миллион нафар бола мактабга ҳеч қачон қайта олмайди, деб тахмин қилмоқда Британиянинг Save the Children ноҳукумат ташкилоти. Ташкилот ҳисоботида қайтилишича, ҳозирда "таълим соҳасида глобал фавқулодда вазият юзага келган".

Ташкилотнинг қайд этишича, пандемия бошлангач ва қашшоқлик кучайгани сабабли қатор мамлакатларда бюджетлар жиддий қисқарган. Дунёнинг 12 мамлакатида болалар мактабни бир умрга ташлашлари хавфи ўта юқори, яна 28 мамлакатда эса бу ҳолат "ўртача ёки юқори даражада".

Кўплаб оилалар фарзандларини меҳнат қилиши учун мактабда ўқитмасликка мажбур бўлади, дейилади ташкилот ҳисоботида.

Save the Children экспертлари ҳукуматлар ва кредиторларни таълим соҳасидаги глобал муаммоларга эътибор қаратиш ва мактаблар фаолиятини давом эттириш учун зудлик билан инвестиция киритишга чақирди.

Ташкилотнинг маълумотига кўра, дунё бўйича 1,6 миллиард бола пандемия сабабли мактабга бориш имкониятидан маҳрум бўлган, 500 миллионга яқин ўқувчи эса масофадан ўқиш имконига эга эмас.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемиядан кейин 10 миллионга яқин болалар мактабга умуман қайта олмаслиги маълум қилинди