
Фото: РИА "Новости"
Шу йилнинг февралида Россия меҳнат вазирлиги фуқароликни осон олиш имконини берувчи касблар рўйхатини кенгайтирди.
Россия президенти Владимир Путин Россия паспортига эга ва 18 ёшга тўлган фарзандлари бўлган хорижликларнинг Россия фуқаролигини олиши тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун билан Россияда яшаётган ва 18 ёшга етган ҳамда Россия фуқаролигига эга фарзандлари бўлган ҳар қандай хориж фуқаросининг яшаш муддати тўғрисидаги талабсиз соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш имконияти белгиланди.
Шунингдек, яна бир янгилик – Россия фуқаролигини олаётган хорижлик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мажбурий дактилоскопик рўйхатдан ўтказилиши кўзда тутилмоқда. Қайд этилишича, бу чора Россия хавфсизлигини таъминлаш ва террористик фаолиятга алоқадор шахсларнинг мамлакат ҳудудига кириб келишининг олдини олиш мақсадида жорий этилмоқда.
Аввалроқ Путин Россияда иқтисодиёт ривожланиши билан ишчи кучи етишмаслиги муаммоси кучайиб бораётганлиги, мамлакат хорижлик юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезаётганлигини айтганди.
Унинг қайд этишича, Россия янги фуқаролар оқимига ва айниқса, рус тилида сўзлашувчиларга эҳтиёж сезмоқда.
Шу йилнинг февралида Россия меҳнат вазирлиги фуқароликни осон олиш имконини берувчи касблар рўйхатини кенгайтирди. Янги таҳрирдаги ҳужжатдан 135та касб (илгари 74та) ўрин олди. Унга жумладан, шифокорлик, ветеринария, энтомология, ўқитувчилик ва журналистика кабилар киритилди.
Манба: Kun.uz
Россия ФуқаролигиПутин ИмзоладиХориж ФуқаролариМеҳнат ВазирлигиКасблар РўйхатиИқтисодиёт Ривожланиши Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар