
Раймонд Аббос исмли 38 ёшли блогернинг Instagram ижтимоий тармоғида 2,4 миллиондан ошиқ обуначиси бор. У шу пайтгача ўзини муваффақиятли бинокор-бизнесмен тарзида кўрсатиб, кўпчиликни лақиллатиб келгани аниқланди.

Раймонд Аббосни куни кеча Дубайда полиция қўлга олди – уни кибер-фирибгарликда ҳамда «пул ювиш»да айблашмоқда. Гумонланувчи кўпдан бери турли банклар ва катта компанияларнинг фейк сайтларини ясаб, уларнинг мижозлари кредит карталаридан маблағларни ўғирлаб келган.
Хабарга кўра, Аббоснинг уйидан 30 миллион фунт стерлингдан (37 миллион АҚШ долларидан) ошиқ миқдорда нақд пул чиққан. Бугина эмас, сохта бизнесмен ўз ҳовлисида 13 та люкс тоифали автомобиль ва кўплаб бошқа қимматбаҳо нарсалар ҳам яшириб қўйган экан.

Тергов ишлари жараёнида Раймонд Аббоснинг телефонлари, компьютерлари ҳамда қаттиқ хотира дискларида салкам 2 миллион нафар қурбонларнинг электрон почта манзиллари мавжудлиги аниқланган. Унинг устидан очилган жиноят иши ҳали давом этмоқда.


Манба: Sof.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар