21:22 / 14.07.2020
3 968

Олимлар коронавирусни шаҳарларнинг касаллиги деб аташди

Олимлар коронавирусни шаҳарларнинг касаллиги деб аташди
Фото: Aly Song / Reuters
Коронавирус — бу шаҳарларнинг касаллиги. 14 июль куни Россия қишлоқ хўжалиги академияси сайтида эълон қилинган «Россиянинг шаҳар муҳитини ривожлантириш ва уни COVID-19 оқибатларига мослаштириш истиқболлари» ҳисоботи муаллифлари шунда хулосага келишган.

«COVID-19 пандемияси Россияда иқтисодиётнинг мавжуд аҳолини жойлаштириш ва ҳудудий ташкиллаштириш тизимида жиддий рисклар борлигини, улар муҳитни ривожлантириш соҳасида амалдаги давлат сиёсати ишлаб чиқилишида ҳисобга олинмаганини кўрсатиб берди. Коронавирус — бу шаҳарларнинг касаллиги. Деярли барча давлатларда шундай қонуният кўзга ташланмоқда — касаллик ўчоғи йирик шаҳарларда шаклланмоқда, шундан сўнг ривожланиш даражаси паст бўлган бошқа ҳудудларга тарқалмоқда», — дейилади тадқиқотда.

Россия қишлоқ хўжалиги академияси (РАНХиГС) мутахассислари шу йилнинг баҳорида йирик шаҳарлардан аҳолининг чиқиб кетишини пандемияга нисбатан реакция деган хулосага келишган. Бунинг оқибати ўлароқ, мамлакатдаги агломерацион жараёнларни рағбатлантиришга улар танқидий ёндашувга мажбурлайди.

Гап Россияда 2025 йилгача муҳитни ривожлантириш стратегияси ҳақида бормоқда, у кичик ва ўрта шаҳарларни ривожлантиришга ҳам йўналтирилган, деб ёзади «Газета.ру».

Олимларнинг фикрича, коронавирус пандемияси аҳолининг тураржой характеристикаси ва шаҳар муҳитига нисбатан талабларини ҳам ўзгартиради. Улар ички миграция вектори «ёқимлироқ иқлимга эга бўлган жанубий ҳудудлар» томон силжиши мумкинлигини ҳам инкор этишмаяпти.

Аввалроқ, симптомларга эга бўлмаган инсонлар билан контактда бўлиб коронавирус юқтириб олганлар сони COVID-19нинг оғир шакли билан оғриётлардан юқтирганларга нисбатан кўпроқ эканлиги ойдинлашган эди.

Ўтган ҳафта охирларида Ҳонгконг университети тиббиёт мактаби декани, профессор Габриэль Леунг коронавирус инфекциясининг юқувчанлиги 30 фоизга ошганлигини айтган эди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавирусни шаҳарларнинг касаллиги деб аташди