10:48 / 17.07.2020
1 354

Олимлар нима сабабдан тестлар доим ҳам коронавирусни аниқламаётганига изоҳ берди

Олимлар нима сабабдан тестлар доим ҳам коронавирусни аниқламаётганига изоҳ берди
Фото: EPA
Айрим тестлар етарли даражада сезгир эмас ва коронавирусга қарши антитана миқдори кам бўлса, уни пайқамай қолиши мумкин. Бу ҳақда Россия Олий иқтисодиёт мактаби Соғлиқни сақлаш институти директори Лариса Паповичга таяниб, «РБК» хабар берди.

Бундан ташқари, агарда тестлар антигенларни нотўғри танласа, коронавирус ўрнига бошқа вируслардан қолган изларни аниқлаши мумкин.
«Баъзи ҳолларда геном бўлаги нотўғри танлангани сабаб хато натижалар чиқади», — дейди Попович. Шу сабабли касаллик аломатлари мавжуд бўлса, бир неча бор тест топшириш керак.

Халқаро тиббиёт кластери фонди бош директорининг маслаҳатчиси, тиббиёт фанлари номзоди Ярослав Ашихминнинг таъкидлашича, инсонда иккита иммунитет тизими мавжуд. Коронавирусга тест олиш вақтида асосий эътибор антитана ишлаб чиқарувчи иммунитет тизимига қаратилади, чунки касалларнинг асосий қисми антитаналарга қараб баҳоланган.

Бироқ антитаналардан бошқа ҳужайра иммунитети ҳам мавжуд бўлиб, инсон касалликка чалинганида, хусусан, коронавирус юққани сезилмайдиган даражада ишга тушади.

Коронавирус касаллиги инсонларда аломатсиз ўтаётганига сабаб ҳужайра иммунитети тизими уни енгишга муваффақ бўлгани ва организм антитана ҳамда иммун тизимини ишга туширмаганини билдиради. Ҳужайра иммунитетининг ишлаётганини аниқлаш жуда мураккаб, бу каби тестлар билан фақат саноқли лабораториялар шуғулланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)