21:57 / 17.07.2020
4 559

Шифокор коронавирусга қарши вакцина қандай беморларга тўғри келмаслигини айтди

Шифокор коронавирусга қарши вакцина қандай беморларга тўғри келмаслигини айтди
Фото: Reuters
COVID-19га қарши вакцина иммун тизимининг оғир сурункали касаллигига дучор бўлган беморлардан ташқари, барчага тўғри келади. Бу ҳақда Россия эпидемиология ва микробиология маркази директори Александр Гинцбург маълум қилди.

"Вакцина барчага тўғри келади. Ягона истисно - иммун тизимининг оғир сурункали касаллигига дучор бўлган беморлар", - деди Гинцбург.
Унинг аниқлик киритишича, ҳар қандай вакцинация иммун тизими учун стресс бўлиб, у сурункали касалликни кучайтириши мумкин.

Бундай беморлар эмлашдан олдин иммунолог шифокор билан маслаҳатлашиши керак, деб қўшиб қўйди Гинцбург.
Айни вақтда дунёнинг бир нечта мамлакатларида коронавирусга қарши вакцина яратиш устида ишлар олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шифокор коронавирусга қарши вакцина қандай беморларга тўғри келмаслигини айтди