Фото: Legion Media
Африканинг шарқий қисмида тектоник бўлиниш кузатилмоқда. Олимларнинг фикрича, бу ерда миллион йилдан кейин океан пайдо бўлиши мумкин, деб хабар беради NBC News.
Қитъанинг ушбу ҳудуди бир-биридан жуда секинлик билан ажралаётган учта тектоник плита устида жойлашган. Олимларнинг кузатишича, ушбу мураккаб жараён охир оқибат Африкани иккига бўлиб юборади. Айни вақтда бунга Эфиопия саҳросида (Афар тумани) пайдо бўлган узунлиги 56 километрдан ортиқроқ ёриқ далил сифатида келтирилмоқда.
Янги Орлеан университетидан бўлган геолог Синтии Эбинжернинг сўзларига кўра, ушбу ёриқ 2005 йилда бир неча кун давомида пайдо бўлган. Одатда бу каби ёриқлар тектоник плиталарнинг бир неча юз йиллар давомидаги ҳаракати натижасида пайдо бўлади. Унинг ҳисоблашича, мазкур ўзгариш кўтарилаётган магма босимининг ортиши ҳисобига юзага келмоқда.
Шунингдек, у Афар ҳудуди сайёрадаги энг иссиқ жой эканлигини таъкидлаб ўтган. Бу ерда кундузи ҳарорат 55 даража Цельсийга етса, кечаси 35 даража атрофида бўлади.
Олимларнинг маълум қилишича, ёриқнинг пайдо бўлиши нафақат қитъанинг бўлинишига, балки океан пайдо бўлишига ҳам олиб келади. Технологиялар ривожланиб кетганлиги сабаб олимлар плиталарнинг ҳаракатланиш тезлигини аниқ кузата олади.
«GPS ёрдамида тезликнинг йилига бир неча миллиметрга қадар ўзгаришини ўлчаш мумкин. Бу эса содир бўлаётган ҳодиса ҳақида кўпроқ тасаввурга эга бўлишимизга ёрдам беради», — дейди Калифорния университети профессори Кен Макдональд. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди