20:20 / 21.07.2020
3 790

ЖССТ коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланишини тахмин қилди

ЖССТ коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачон бошланишини тахмин қилди
Фото: Liu Dawei / Keystone Press Agency / Global Look Press
Коронавирусга қарши оммавий эмлаш 2021 йил ўрталарида бошланиши мумкин.
Бу ҳақда DPA нашри Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) раҳбарининг ўринбосари Сумия Сваминатанга таяниб хабар бермоқда.

ЖССТ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозирда 20дан ортиқ вакцина клиник синовдан ўтказилмоқда. Шу билан бирга, уларнинг баъзилари самарали бўлишига умид бор.

Сваминатаннинг аниқлаштиришича, синов натижаларини келаси йилнинг бошида кутиш мумкин. Унинг сўзларига кўра, вирусга қарши антитаначаларнинг маълум вақтдан кейин йўқ бўлиб кетиши пайдо бўлган иммунитетнинг тўлиқ йўқлигидан далолат бермайди.

Унинг таъкидлашича, вакцинани ишлаб чиқиш бўйича глобал пойга «ЖССТ гувоҳ бўлган энг тез жараёнга айланди».
Сваминатаннинг сўзларига кўра, январь ойида вируснинг генетик кетма-кетлигини аниқлаш ва биринчи синовларни бошлаш ўртасида атиги уч ой вақт ўтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)