08:20 / 22.07.2020
1 069

Украинада автобусни гаровга олган эркак қўлга олинди, гаровдагилар қутқарилди

Украинада автобусни гаровга олган эркак қўлга олинди, гаровдагилар қутқарилди
Украинанинг Луцк шаҳрида салонида йўловчилари бўлган автобусни гаровга олган Максим Кривош қўлга олинди. Гаровга олинган барча йўловчилар қутқарилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар берди.

Маълум қилинишича, эркак «БТР» танки ёрдамида амалга оширилган штурмда қўлга олинган. Гаровга олинганлар автобусни тарк этишга улгурган.

Қуролланган эркак гаровдагиларни 21 июль куни эрталаб соат 10:00 дан буён ушлаб турган. Кечга яқин у гаровдагиларга сув берилишига розилик берган ва уч кишини — кекса аёл, унинг невараси ва ҳомиладор аёлни қўйиб юборган.

Шу билан бирга, Украина президенти Владимир Зеленский террорчининг талабини бажарди ҳамда видеомурожаат ёзиб, уни Facebook’да эълон қилди. Олти сониялик роликда президент 2005 йилда тақдим этилган «Ерликлар» фильмини томоша қилишга чақирган.

Максим Кривош қўлга олингач, Владимир Зеленский ўз видеомурожаатини ўчириб ташлаган.

Мазкур кино ҳужжатли фильм бўлиб, унда ҳайвонлардан кўнгилхушлик, илмий тадқиқотлар, кийимлар ишлаб чиқариш учун, шунингдек, озиқ-овқат сифатида фойдаланиш муаммоси кўтарилган.

Аввалроқ Украина ғарбидаги Луцк шаҳрида номаълум эркак автобусни йўловчилари билан гаровга олгани ҳақида хабар берилганди. У 1975 йилда туғилган оренбурглик Максим Кривош бўлиб чиққан. Автобусда, тахминан, 20 киши бўлгани хабар қилинган. Террорчи ўз ҳаракатларига сабаб сифатида у расмийлар билан келиша олмаганини айтган. У судлар, вазирликлар, прокуратура, парламент, черковлар вакиллари, шунингдек, Украина олигархларидан YouTube’га ўзларининг «қонундаги террорчилар» эканлиги ҳақида роликлар жойлашини талаб қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)