09:55 / 23.07.2020
2 455

Австралиянинг курорт шаҳрида содир бўлган океан тошқинлари оқибатида соҳилдаги ҳашаматли уйлар вайрон бўлди (видео)

Австралиянинг курорт шаҳрида содир бўлган океан тошқинлари оқибатида соҳилдаги ҳашаматли уйлар вайрон бўлди (видео)
Кадр: YouTube
Австралияда Янги Жанубий Уэльс штатидаги океандаги сув тошқинлари соҳилдаги ҳашамдор уйларни вайрон қилди. Бу ҳақда CNN хабар берган.
Ҳодиса Уамберал курорт шаҳрида содир бўлган. Шаҳар аҳолиси ҳудуддан эвакуация қилинган.

Маҳаллий соҳил иттифоқи штат ҳукуматига табиий офат тартибини эълон қилишни сўраб мурожаат қилган. Дрондан олинган видеода сув тошқинининг тепаликларда жойлашган уйларни вайрон қилгани акс этган. Тошқин оқибатида уйларнинг бир қисми океанга оқиб кетган.

Штат ҳукуматининг ахборотига кўра, 40 та уй жиддий зарарланган. Аҳолига нарсаларни йиғиштириш ва эвакуацияга тайёрланиш учун бир неча соат вақт берилган. Ҳозирда уйларнинг электр, газ ва сув таъминоти ўчирилган.

Австралиялик олимларнинг қайд этишича 11 минг километрдан ошиқ Австралия соҳил чизиқлари, яъни соҳил қисмининг 50 фоизи эртами, кечми сув тошқинидан талафот кўриши мумкин.

Аввал Аргентинада теннис тўп катталигида дўл ёғгани оқибатида Буэнос-Айрес провинциясидаги курортлар, автомобиллар ва биноларга зарар етганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиянинг курорт шаҳрида содир бўлган океан тошқинлари оқибатида соҳилдаги ҳашаматли уйлар вайрон бўлди (видео)