19:20 / 23.07.2020
2 941

Россияда коронавирусни такроран юқтириб олиш ҳолати аниқланди

Россияда коронавирусни такроран юқтириб олиш ҳолати аниқланди
Фото: РИА Новости
Россиянинг Владимир областида коронавирусни такроран юқтириб олиш ҳолати аниқланди.
Бу ҳақда ҳудуд раҳбари Владимир Сипягин «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.

Сипягин сўзларига кўра, тиббиёт ходимларидан бири инфекцияни такроран юқтириб олган. Биринчи ва иккинчи касалланиш ҳолати орасидан 2 ой вақт ўтган. Аввал Россия ҳудудида коронавирусни такроран юқтириб олиш ҳолатлари тўғрисида хабар берилмаган эди.

Сипягин одамларни хавфсизлик чораларига амал қилишга, сурункали касалликларга эга 65 ёшдан катталарни эса ўзини яккалаш режимига амал қилишга чақирди.

Аввалроқ давлат бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Kun.uz мухбирининг коронавирусни қайта юқтириш мумкинми деган саволига жавоб берар экан, вирусли касалликни юқтириб, соғайганлар қайтадан бу касалликка чалинмаслигини, аксинча унинг бошқачароқ намунасига чалиниши мумкинлигини билдирди.

«Касалликнинг қайталаниши, яъни бир одамнинг икки маротаба бир касаллик билан хасталаниши ҳақида гап кетаётган пайтда, биз аниқ биламиз, вирусли, айниқса, ўша респиратор касалликлар билан оғриган инсонларнинг иммун тизими уларнинг қайтадан ушбу касаллик билан касалланишига йўл қўймайди. Уларда орттирилган иммунитет шаклланади», - деди Давлат бош санитария инспектори АОКАда ташкил этилган брифингда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда коронавирусни такроран юқтириб олиш ҳолати аниқланди