Фото: «Zen.yandex.com»
АҚШда Орегон штати университети олимлари биринчи марта Антарктикада денгиз тубидан метан фаол сизиб чиқаётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Proceedings of the Royal Society B: Biological Sciences» журналида чоп этилган мақолада хабар берилган.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Антарктида соҳилларида океан тубида жуда кўп миқдорда метан бор. У чўкинди жинслар остида кўмилиб қолган сув ўтлари чириши натижасида ҳосил бўлган. Метан кучли иссиқхона гази сифатида хавф туғдиради. Глобал исиш пайтида денгиз туби юзасида сув қатлари қизий бошлайди. Бу газ чиқишига ёрдам беради. Тадқиқотчилар атмосферага шу даражада кўп метан чиқиб, сайёра замонавий цивилизация ҳаётига мос келмайдиган ҳароратгача қизиб кетишидан хавотирда.
Ушбу ҳолатда метан чиқиши океан қизиши билан боғлиқ эмас. Лекин ҳақиқий сабаби номаълумлигича қолмоқда. Олимлар, шунингдек, одатда сув тубида чиқадиган метанни юта бошлайдиган микроблар йўқлигини ҳам қайд этишган. Бу иссиқхона газининг тўғридан-тўғри атмосферага чиқиб кетишига олиб келади. Агар микроорганизмлар ўша жойга жуда тез етиб бормаса, кўп миқдорда метан чиқишининг олдини олишга улгуролмай қолиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди