21:28 / 23.07.2020
2 145

«Ғалати тажриба»: немис олимлари коронавирус қандай тарқалишини билиш учун 4000 нафар кўнгиллини концертга тўплашяпти

«Ғалати тажриба»: немис олимлари коронавирус қандай тарқалишини билиш учун 4000 нафар кўнгиллини концертга тўплашяпти
Фото: «Popmech.ru»
Коронавирус оммавий тадбирларда қандай тарқалишини аниқлаш мақсадида немис олимлари концерт ташкил қилишмоқчи. Томошага 4000 нафар кўнгиллини йиғиш режалаштирилган.

Концертни томоша қилиш учун қўйилаётган талаблар:
- Томошага келувчиларнинг ёши 18 дан 55 гача бўлиши шарт;
- Уларнинг барчаси коронавирус тести манфий чиққани ҳақидаги ҳужжатни тақдим этиши керак.

Томошабинларга флуоресцент (ўзидан ёруғлик таратувчи) дезинфекция воситалари ва қурилмалар берилади. Уларнинг ёрдамида тадқиқотчилар қайси томошабин қаерда ўтирганини билиб олишади.

Концерт тугагач, олимлар барча юзаларни ультрабинафша нурлар ёрдамида текшириб чиқишади. Бу қайси жойлар энг хавфли эканини аниқлаш учун керак.
Тажриба-концертда сунъий туман эффектидан ҳам фойдаланиш кўзда тутиляпти — бу вируснинг аэрозоллар орқали қандай тарқалишини кўрсатади.

Тим Бендцко. Фото: DW
Концерт 22 август куни Лейпциг шаҳрида бўлиб ўтади. Тажрибада қатнашишга ҳозирча мингга яқин одам ариза топширган. Катта саҳна эса қўшиқчи Тим Бендцкога ажратилган, деб ёзмоқда «The Guardian».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Ғалати тажриба»: немис олимлари коронавирус қандай тарқалишини билиш учун 4000 нафар кўнгиллини концертга тўплашяпти