13:30 / 25.07.2020
2 225

Германиялик олимлар коронавирус 8 метрлик масофадан ҳам юқиши мумкинлигини аниқлади

Германиялик олимлар коронавирус 8 метрлик масофадан ҳам юқиши мумкинлигини аниқлади
Фото: EPA
Германиялик олимлар COVID-19 коронавирусининг юқиши саккиз метр масофадан ҳам содир бўлиши мумкин, деган хулосага келди. Бу ҳақда Гельмгольц юқумли касалликларни тадқиқ қилиш марказига (HZI) таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Таъкидланишича, олимлар май ойида Шимолий Рейн-Вестфалия еридаги гўштни қайта ишлаш заводида коронавируснинг тарқалиш сабабларини ўрганган. Гютерсло округидаги Tönnies концернида 1500 дан ортиқ ходим касалланган. Гўштни қайта ишлаш заводида касаллик авж олгани сабабли 2 мингдан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ҳолати аниқланган.

Олимлар коронавируснинг корхонада тарқалиши билан боғлиқ воқеаларни қайта қуриб, унинг бир одамдан бир неча кишига саккиз метрдан кўпроқ радиусда юқишини аниқлади. COVID-19’нинг тарқалиши, асосан, ҳаво айланиши билан совитиладиган хонада содир бўлган.

«Бизнинг тадқиқотларимиз SARS-CoV-2 инфекцияси иш жойида ҳар хил омилларнинг комбинацияси касалликни узоқ масофаларга тарқалиш имконини яратишини тушунтиради. Энди коронавируснинг бошқа соҳаларда тарқалишига қандай шароитлар сабаб бўлиши ҳақида муҳим савол туғилади», — деди Брауншвейг технология университети профессори ва HZI тадқиқот гуруҳининг раҳбари Мелани Бринкманн.

Тадқиқотнинг ҳаммуаллифи ва Гейнрих Петте институтининг экспериментал вирусология илмий-тадқиқот гуруҳи раҳбари, профессор Адам Грундхоффнинг сўзларига кўра, тадқиқот натижалари паст ҳарорат ва тоза ҳаво билан етарли даражада таъминланмаганлик фабрикаларда узоқ масофаларга коронавирус тарқалишига ёрдам беришини кўрсатди.

«Ушбу омиллар бутун дунё бўйлаб гўшт ва балиқни қайта ишлаш заводларида юзага келадиган вирус тарқалишида ҳал қилувчи роль ўйнаши эҳтимолдан холи эмас. Афтидан, бундай шароитларда инфекция юқтиришнинг олдини олиш учун 1,5 метрдан 3 метргача масофа етарли бўлмайди», — деб таъкидлади у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик олимлар коронавирус 8 метрлик масофадан ҳам юқиши мумкинлигини аниқлади