15:00 / 26.07.2020
2 182

Дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 16 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 16 миллиондан ошди
Якшанба куни бутун дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони 15 миллиондан ошди. Бу ҳақда онлайн тарзда ҳукуматлар берган маълумотлар ва расмий манбалар ахбороти асосида статистикани тақдим этиб бораётган АҚШнинг Жонс Ҳопкинс университети маълум қилган.

26 июль ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясидан зарарланиш ҳолатлари сони 16 048 100тага етган, шундан 644 537 киши вафот этган.
Дунё рейтингида илк уч ўринни ҳамон АҚШ (4,1 млн), Бразилия (2,3 млн) ва Ҳиндистон (1,3 млн) банд этган.

Шунингдек, Covid-19 билан касалланиш ҳолатлари энг кўп қайд этилган 10та давлат қаторидан қуйидаги мамлакатлар ҳам ўрин олган:
Россия — 812,4 минг;
Жанубий Африка — 434,2 минг;
Мексика — 385,1 минг;
Перу — 379,8 минг;
Чили — 343,5 минг;
Испания — 319,5 минг;
Буюк Британия — 298,6 минг.
Бундан ташқари, Эрон (288,8 минг), Покистон (273,3 минг), Саудия Арабистони (264,9 минг), Италия (245,8 минг), Колумбия (240,7 минг), Туркия (225,1 минг), Бангладеш (221,1 минг) ва Германияда (206,3 минг) ҳам касалланиш ҳолатлари сони 200 минглик нуқтадан ўтган.

Энг кўп ўлимлар АҚШ (146,4 минг), Бразилия (86,4 минг), Буюк Британия (45,8 минг), Мексика (42,6 минг) ва Италияда (35,1 минг) қайд этилган.

Ўлим ҳолатлари сони бўйича ўнликдан яна қуйидаги давлатлар ўрин олган:
Ҳиндистон —32,1 минг;
Франция — 30,1 минг;
Испания — 28,4 минг;
Перу — 18,03 минг;
Эрон — 15,4 минг.
Шунингдек, 11-ўриндаги Россияда ўлим ҳолатлари сони 10 мингдан ошган (13 269 ҳолат).

26 июль куни соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш билан боғлиқ 20 минг 226 ҳолат қайд этилган, шу вақтгача беморларнинг 11 мингга яқини тузалиб чиққан, 112 киши вафот этган. Айни вақтда 9283 бемор даволанмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 16 миллиондан ошди