20:20 / 26.07.2020
2 824

Пандемия туфайли дунёда хусусий оролларга талаб ортиб бораётгани маълум қилинди

Пандемия туфайли дунёда хусусий оролларга талаб ортиб бораётгани маълум қилинди
Фото: Architizer
Пулдорлар хусусий ороллар билан қизиқишни бошлади. Бундай сўровлар билан улар доимий равишда риелторлар билан боғлана бошлаган. Бу ҳақда Financial Times’га таяниб «Корреспондент» хабар қилди.

Қайд этилишича, кўчмас мулк сотувчилари ўз-ўзини изоляция қилиш учун қулай бўлган баъзи бир оролларнинг нархи яхши автомобиль нархидан ошмаслигини айтмоқда. Тинч океанининг жанубий қисми, Кариб денгизи ва АҚШ ҳамда Европанинг чекка қисмлари талабгорлиги юқори бўлган жойлар бўлиб турибди.

«Масалан, Финляндия соҳилида 100 минг евродан кам бўлган объектлар бор», – дейилади мақолада.
Риелторларнинг сўзларига кўра, пандемия одамларни ўз сармоялар тўғрисидаги қарашларини қайта кўриб чиқишга мажбур қилди.

«Бирон оролга эгалик қилиш узоқ вақтдан бери кўп орзу қилинадиган ажойиб нарса ҳисобланади, лекин бу хаёллигича қолиб кетарди. Бироқ COVID-19 туфайли бу ғоя янада амалий бўлиб кўрина бошлади. Чунки одамлар ўзлари учун шахсий жой топишга ва бошқаларга нисбатан масофа сақлашга интилади», – дейди мутахассислар.

Таъкидланишича, ҳозирда энг кўп кўриладиган лотлардан бири бу 13 гектарлик тропик боғларга эга Май ороли. Оролнинг нархи бир неча миллион долларга тенг ва касалликдан қочиш учун идеал жой сифатида кўрилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пандемия туфайли дунёда хусусий оролларга талаб ортиб бораётгани маълум қилинди