23:45 / 27.07.2020
3 622

Ҳинд актрисаси Айшвария Рай коронавирусдан тузалди

Ҳинд актрисаси Айшвария Рай коронавирусдан тузалди
Коронавирус тасдиқланган ҳинд актрисаси Айшвария Рай ва унинг қизи Арадхя шифохонадан чиқди, дея «Twitter»да хабар берди Райнинг турмуш ўртоғи, ҳинд актёри Абхишек Баччан.

«Яхши тилак ва дуоларингиз учун барчангизга миннатдорлик билдираман... Айшвария ва Арадхянинг тест натижалари, хайриятки, яхши чиқди. Энди улар шифохонадан чиқиб, уйда бўлишади. Отам билан бирга тиббиёт ходимлари назоратида шифохонада қоламиз», — деб ёзади Баччан.

Аввалроқ Болливуд юлдузи Амитабх Баччан ва унинг ўғлида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар бергандик. Абхишекнинг маълум қилишича, уларда касаллик енгил шаклда ўтмоқда.

Айшвария Рай — актриса ва 1994 йилги «Дунё гўзали» танлови ғолиби. У Болливуднинг энг кўҳна ва энг нуфузли «Filmfare Awards» мукофоти ҳамда Ҳиндистоннинг олий давлат мукофотларидан бири бўлган Падма Шри соҳибасидир.

Амитабх Баччан — Ҳиндистондаги энг машҳур актёрлардан бири, кўплаб ҳинд фильмларида суратга тушган. Учта Миллий киномукофот ва 11 та «Filmfare Awards» мукофотини қўлга киритган. Ҳиндистоннинг олий даражадаги мукофотлари билан тақдирланган.

Унинг ўғли Абхишек – Ҳиндистонда таниқли актёр ва продюсер. Иккинчи пландаги энг яхши эркак роли учун учта «Filmfare Award» мукофотидан ташқари Абхишек 2009 йилда энг яхши фильм учун Миллий киномукофотга сазовор бўлган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳинд актрисаси Айшвария Рай коронавирусдан тузалди